Сурма
Кўришлар сони:
Шрифт18px
Аслида ким қарарди
Ётганда хор сурма,
Бўлди азиз кўзига
Суртганда ёр сурма.
Кўзда қаро на из бул,
Тун доғидан асарму,
Майхона кездим-у ё
Мастонавор сурма.
Ёр кўзига етишмак
Савдо экан-ку душвор.
Ёниб кўмир бўлибди
Бечора зор сурма.
Ўртанма, куйма ортиқ
Жисмим қаро экан деб,
Ишқ йўлида қаролик
Тақдирда бор, сурма
Ёр кўзига етишмак
Савдо экан-ку душвор.
Ёниб кўмир бўлибди
Бечора зор сурма.