Ажаб ҳолат эмасму
Боқмас манга жонона, ажаб ҳолат эмасму?
Бўлди яна бегона, ажаб ҳолат эмасму?
Боқмас манга жонона, ажаб ҳолат эмасму?
Бўлди яна бегона, ажаб ҳолат эмасму?
Бехудлиғ-у савдо била қилди мени машҳур,
Ул кўзлари мастона, ажаб ҳолат эмасму?
Қил учиға, эй войки, етмас менинг илгим,
Зулфини тутар шона, ажаб ҳолат эмасму?
Ул ҳури пари чеҳра қараб кўз учи бирла,
Қилди мени девона, ажаб ҳолат эмасму?
Тўйғунча кўзум кўрмас экач тушта хаёлинг,
Бўлди сўзум афсона, ажаб ҳолат эмасму?
Бир кун мени гирён элина тушмади ҳаргиз,
Ул гавҳари якдона, ажаб ҳолат эмасму?
Усрук кўзу лаъли мени ўлтургали, Лутфий,
Бўлмиш ери майхона, ажаб ҳолат эмасму?
Қил учиға, эй войки, етмас менинг илгим,
Зулфини тутар шона, ажаб ҳолат эмасму?
Ул ҳури пари чеҳра қараб кўз учи бирла,
Қилди мени девона, ажаб ҳолат эмасму?
Боқмас манга жонона, ажаб ҳолат эмасму?
Бўлди яна бегона, ажаб ҳолат эмасму?