Анда жоним қолди менинг
Падаримни ютиб кетган жарда жоним қолди менинг,
Қалбим торин тортиб чертган ёрда жоним қолди менинг.
Қалам бирлан шамшир тутган ерда жоним қолди менинг,
Шаббобликда шабгир этган анда жоним қолди менинг,
Анда жоним олиб қолғон Андижоним қолди менинг.
Нодиримсан, Андижонни қалбим ҳаргиз тарк этмайин,
Ҳабибимсан, Андижоннинг ёдин ҳаргиз тарк этмайин,
Илҳомчимсан, Андижонни ким ҳаргиз тарк этмайин,
Анда номим боқий этган Андижоним қолди менинг.
Анда номим боқий этган Андижоним қолди менинг.
Боғишамол насимига куйган дилим зор айлабон,
Риёликни рафиқ билган рақиблар озор айлабон,
Диёримда муқимликни замонам душвор айлабон,
Фурқатида эътимодим афғонга изҳор айлабон,
Фарзандини меҳмон этган Андижоним қолди менинг.
Бобурингман, фатво берган юртим ҳаргиз тарк этмайин,
Анда номим боқий этган Андижоним қолди менинг.
Қай ёнғаки азм этсам, ёнимда борур меҳнат,
Қай сориға юзлансам, ўтрумға келур қайғу,
Юз меҳнату ғам кўрган, осойиши кам кўрган,
Минг дарду ситам кўрган мандек яна бир борму?
Юз меҳнату ғам кўрган мандек яна бир борму?
Осойиши кам кўрган мандек яна бир борму?
Толе йўқи жонимға балолиғ бўлди,
Ҳар ишники айладим, хатолиғ бўлди,
Ўз юртни қўйиб, Ҳинд сори юзландим,
Ёраб, нетайин, бу не юз қаролиғ бўлди.
Ёраб, нетайин, бу не юз қаролиғ бўлди.