Дўстим (Мўмин Орипов хотирасига)
Ҳар кун эрталаб туриб,
Ўтмишимни қўмсайман.
Тушиммикин ё ўнгим,
Ҳамон англай олмайман.
Кўргим келар ҳар замонда,
Ҳамон соғинч қийнайди.
Қиёматли дўстим мани,
Ширин сўзинг етмайди.
Шу кўйга тан бераман,
Аммо юрагим кўнмас.
Дўстим, сени соғиндим,
Хаёлим бир жой эмас.
Дастурхон ёзиб ора,
Меҳмонимни кутаман.
Жигарларим жам бўлса ҳам,
Эшигимга қарайман.
Эсласам, эсласам,
Дуога қўл ёзаман.
Дўстим, сени унутмаймиз,
Сен ҳам бизни унутма.
Дўстим, сени унутмаймиз,
Сен ҳам бизни унутма.
Майли, Ўзига шукур,
Исён этиб қўймайин.
Тақдир азал шу экан,
Норизолик қилмайин.
Қолдинг дилда нақш бўлиб,
Шу ҳол, ёш ва беғубор.
Ҳаммага тенг меҳрибон,
Минг раҳматга сазовор.
Эсласам, эсласам,
Дуога қўл ёзаман.
Дўстим, сени унутмаймиз,
Сен ҳам бизни унутма.
Дўстим, сени унутмаймиз,
Сен ҳам бизни унутма.