Ҳалима хола (Дилхирож)
“Ўўу қондай, аши-маши юришибдими?
Сака дискали машинангизда ашеттан тикка босиб кетоврасиз.
Ассалому алайкум, ўзбегимизнинг ўзбекона қизларига.
Оёқда калиш, қўлда гитара, кетоврамиз энди, а лаббай?”
Совчиликка борганда қўшним билан онам,
Ўзбекона кутиб олар бай бўйи холам.
Ҳалима холанинг хулқи одобли, мулойим
Тўққиз қизи бор экан, чиройли, гулойим.
Бири самоварда меҳмон учун ўтин ёқар,
Яна бири дошқозонда паловтўра бошлар.
Катта қизи каминага жуда, бирам мос-мос,
Йўлларига пояндоз супурги-ю ҳокандоз.
Дилноза, Гўзал, Раъно,
Сайра, сен Лайло-ку барно.
Сани билмайман, мани сан билмайсан,
Санми Барно ёки Шаҳло?
Дилноза, Гўзал, Раъно,
Сайра, сен Лайло-ку барно.
Сани билмайман, мани сан билмайсан,
Шаҳло-е, Лайло-е.
Оёғимда калишим, қўлимда гитара,
Ҳовлисига кираман-у чекмасдан сигара.
Ҳамма ҳайрон, ёқасини тишлаганча қолиб,
Чапани ўзбекман, кетаман қизингиз олиб.
Самовардан чой дамлайди,
Мани кўриб ҳавас қилмайди.
Самовардан чой дамлайди,
Қорами, кўк, ўзи билмайди.
Дилноза, Гўзал, Раъно,
Сайра, сен Лайло-ку барно.
Сани билмайман, мани сан билмайсан,
Санми Барно ёки Шаҳло?
Дилноза, Гўзал, Раъно,
Сайра, сен Лайло-ку барно.
Сани билмайман, мани сан билмайсан,
Шаҳло-е, Лайло-е.
Дилноза, Гўзал, Раъно,
Сайра, сен Лайло-ку барно.
Сани билмайман, мани сан билмайсан,
Шаҳло-е, Лайло-е.