Ноинсоф
Аламларим тирнаябди дилими
Кўзим ошкор қилаяпти сиримни
Яна сени севаман деб айтгунча
Ютиб юборганим яхши тилимни
Сени севар эдимда
Пушаймонлар едимда
Қуриб кетсин севгиям
Қандай йигитим эдима
Улар учун ёндиму
Улар менга ёнмади
Муҳаббатни дастидан
Ботирлигим қолмади
Ман ноинсоф
Ман ноинсоф
Сендан бошқасини севолмадимда
Ман ноинсоф
Сан ноинсоф
Сан ноинсоф
Мендан бошқа ҳаммани севдинг
Сан ноинсоф
Аммо қарорингни ҳурмат қилардим
Чунки сени кўп севардим
Сен юраксиз эканингни билганимда
Байрамларда юрак совға қилардим
Хотиралар мен билан
Ҳаловатим сен билан
Кетдинг истамадингда
Қолишни сен мен билан
Бор-йўғимни бериб ҳам
Сени тўхтолмадим
Мен сени таърифлашга
Бошқа сўз тополмадим
Ман ноинсоф
Ман ноинсоф
Сендан бошқасини севолмадимда
Ман ноинсоф
Сан ноинсоф
Сан ноинсоф
Мендан бошқа ҳаммани севдинг
Сан ноинсоф