Парирўй санамлар
Кўришлар сони:
Шрифт18px
Парирўй санамлар
Ақлим олсалар
Армонлар юракка
Ғулу солсалар
Оҳ десам оҳларим
Етиб борсалар
Гўзал дилдоргаей
Ўшал дилдорга
Ишқинг осмонида
Қузғунлар учса
Исмингни баҳорлар
Гулдан сўраса
Мен эмас севгимни
Хаёллар қучса
Бу жоним ҳалакда
Жоним ҳалакда
Бузилиб биз қилган
Аҳду паймонлар
Кўнглимдан сув ичиб
Ўсди ҳижронлар
Мени олиб кетди
Ҳуру ғилмонлар
Осмону фалакка
Осмон фалакка
Сен босган излардан
Гуллади чаман
Самолар қалбимдан
Излади маскан
Фақат оғир бўлди
Ўзи суймаган
Ўшал юраккаей
Ўшал юракка!
Парирўй санамлар
Ақлим олсалар
Армонлар дилимга
Ғулу солсалар
Оҳ десам оҳларим
Етиб борсалар
Гўзал дилдоргаей
Ўшал дилдорга
Гўзал дилдоргаей
Ўшал дилдорга