Тилга кирса гапирар
Кўришлар сони:
Шрифт18px
Уйғотсангиз шер боласин
Қафас ичра наъра қилар
Келолмайсиз ўзингизга
Қалбингизни пора қилар
Балки дўстдан куйдим дер
Арзимасни суйдим дер
Ғам ғуссадан тўйдим дер
Тилга кирса, гапирар
Бўйнида кўп фарзи бор
Балки катта қарзи бор
Худога кўп гапи бор
Тилга кирса, гапирар
Худога кўп гапи бор
Тилга кирса, гапирар
Қолган бўлса кўринмай
Давраларга қўшилмай
Тахминлар қилманг билмай
Тилга кирса, гапирар
Қўл бериб бармоғидан
Айрилгандур боридан
Тунлар безор зоридан
Тилга кирса, гапирар
Тунлар безор зоридан
Тилга кирса, гапирар
Ёримчи деб тинмайсиз
Ҳол жонига қўймайсиз
Дардини ҳал қилолмайсиз
Тилга кирса, гапирар
Дардини ҳал қилолмайсиз эй
Тилга кирса, гапирар