Отамга ўхша ўғлим
Инсон падар деб билган
Одамга ўхша, ўғлим.
Ўксик дилим қил баланд –
Отамга ўхша, ўғлим.
Инсон падар деб билган
Одамга ўхша, ўғлим.
Ўксик дилим қил баланд –
Отамга ўхша, ўғлим.
Дўсту-душман олдида
Кўтариб қўйгин кўнглим,
Отам умиди сендан,
Отамга ўхша, ўғлим.
Яхши-ёмон кунимга
Мен-ку чидадим, кўндим,
Отамдек ет қадримга,
Отамга ўхша, ўғлим.
Отамдек ет қадримга,
Отамга ўхша, ўғлим.
Ким бўлсанг ҳам, ҳалол бўл,
Сендадир манинг йўлим.
Қон занжиринг тоза бил,
Отамга ўхша, ўғлим.
Қон занжиринг тоза бил,
Отамга ўхша, ўғлим.
Инсон падар деб билган
Одамга ўхша, ўғлим.
Ўксик дилим қил баланд –
Отамга ўхша, ўғлим.
Отамга ўхша, ўғлим…
Отамга ўхша, ўғлим…
Отамга ўхша, ўғлим…
Отамдек тушунмаган
Менинг қалбимни ҳеч ким,
Отамдек тушунмаган
Менинг қалбимни ҳеч ким,
Ҳеч кимим йўқ, биласан,
Отамга ўхша, ўғлим.
Ҳеч кимим йўқ, биласан,
Отамга ўхша, ўғлим.
Яхши ният-ла сенга
Отам исмини қўйдим,
Отамни қайтар менга –
Отамга ўхша, ўғлим.
Отамни қайтар менга –
Отамга ўхша, ўғлим.
Дўстдан панд еявериб,
Узилиб кетди қўлим.
Кул бўлдим куявериб,
Отамга ўхша, ўғлим.
Номарддан олмагин қасд,
Дегин: “Худога солдим”.
Пастларга кетмагин паст,
Отамга ўхша, ўғлим.
Отам ният қилгандек
Муносиб яша, ўғлим.
Юртга тиргак бўлгандек,
Отамга ўхша, ўғлим.
Инсон падар деб билган
Одамга ўхша, ўғлим.
Ўксик дилим қил баланд –
Отамга ўхша, ўғлим.
Отамга ўхша, ўғлим…
Отамга ўхша, ўғлим…