Онам алласи
Қўш бешикда борим болам,
Қатордаги норим болам,
Қарчиғайим, сорим болам,
Номусим ҳам орим болам.
Ухла, юлдузим, алла-ё,
Ором ол, қўзим, алла.
Умринг хазон бўлмасин-о,
Бахтинг армон бўлмасин-о,
Қоматларинг тик бўлсин,
Танлаганинг ой бўлсин.
Ухла, юлдузим, алла-ё,
Ором ол, қўзим, алла.
Ухла, жоним, алла-ё,
Ором ол, қўзим, алла.
Ухла, жоним, алла-ё,
Ором ол, қўзим, алла.
Жон озиғи бўлар экан навода,
Қанча куйлар бордур жондан зиёда,
Жон озиғи бўлар экан навода,
Қанча куйлар бордур жондан зиёда,
Лек баридан менга азиз дунёда
Лек баридан менга азиз дунёда
Онам алласи, онам алласи, эй онам алласи.
Вужудимда недур юрар тингласам,
Юрагим бошқача урар тингласам,
Вужудимда недур юрар тингласам,
Юрагим бошқача урар тингласам,
Жон-жонимга титроқ солар тингласам
Жон-жонимга титроқ солар тингласам
Онам алласи, онажоним алласи, онам алласи.
Алласи кўзда ёш бўлиб қайтса ҳам,
Гоҳ берилиб гоҳо хаста айтса ҳам,
Алласи кўзда ёш бўлиб қайтса ҳам,
Гоҳ берилиб гоҳо хаста айтса ҳам,
Таъсирли пичирлаб аста айтса ҳам,
Таъсирли пичирлаб аста айтса ҳам,
Онам алласи, онажоним алласи, онам алласи.
Алла болам, деса руҳим дам олар,
Танамда чарчоқлар зумда йўқолар,
Алла болам, деса руҳим дам олар,
Танамда чарчоқлар зумда йўқолар,
Жарангли, бир умр қулоқда қолар,
Жарангли, бир умр қулоқда қолар,
Онам алласи, онам алласи, эй онам алласи.
Сен онамдан менга қолган зўр малҳам,
Хотиримдан кетмас, содиқсан ҳар дам,
Сен онамдан менга қолган зўр малҳам,
Хотиримдан кетмас, содиқсан ҳар дам,
Дунёда бор куйга сени алишмам,
Дунёда бор куйга сени алишмам,
Онам алласи, онам алласи, эй онам алласи.
Жон озиғи бўлар экан навода,
Қанча куйлар бордур жондан зиёда,
Жон озиғи бўлар экан навода,
Қанча куйлар бордур жондан зиёда,
Лек баридан менга азиз дунёда
Лек баридан менга азиз дунёда
Онам алласи, онам алласи, онам алласи.
Ухла, жоним, алла-ё,
Ором ол, қўзим, алла,
Ором ол, қўзим, алла-ё…