Ширин қизим
Ширин қизим, чиройли қизим
Гўзал қизим, ҳаёли қизим
Ўзига хос дунёли қизим
Кечир сени асрай олмадим
Менга ҳаёт тугади қизим
Юрагим қон ютади қизим
Ярам қачон битади қизим
Кечир сени асрай олмадим
Орзуларинг самода эди
Муҳаббатинг навода эди
Сени ўлим, мени ғам еди
Сени ўлим, мени ғам еди
Кечир сени асрай олмадим
Кийимларинг ҳидлаб йиғладим
Деворларни муштлаб йиғладим
Оҳ кўнгилли фаришта қизим
Кечир сени асрай олмадим
Қаратмадинг юзимни ерга
Суюк эдинг қора кўз элга
Ҳамма ҳавас қиларди сенга
Кечир сени асрай олмадим
Фарзанд доғин кўрмасин ҳеч ким
Болам дея куймасин ҳеч ким
Болам кутгин, жаннатда кутгин
Кечир сени асрай олмадим
Орзуларинг самода эди
Муҳаббатинг навода эди
Сени ўлим, мени ғам еди
Сени ўлим, мени ғам еди
Кечир сени асрай олмадим
Кийимларинг ҳидлаб йиғладим
Деворларни муштлаб йиғладим
Оҳ кўнгилли фаришта қизим
Кечир сени асрай олмадим