Ҳаёт
Ер айланар гардонидан,
Кунлар безор тунлардан.
Вақт югурар сонларидан,
Қалбим бемор дардлардан.
Бу дам оламнинг сурати теран,
Ўтмишни хаёллайман.
Деразамдан кўзим узолмайман,
Баҳоримни пойлайман.
Ҳаёт, гўзалсан ҳам зулмат,
Бепоён ҳам озод.
Эй, бугун дил андуҳи –
Бергин нажот.
Ҳаёт, гўзалсан ҳам зулмат,
Бепоён ҳам озод.
Эй, бугун дил андуҳи –
Бергин нажот.
Кимдир келар эл бағрига,
Сўнг интилар яшашга.
Кимдир кетар армонида,
Номи қолар дунёда.
Бу дам оламнинг сурати теран,
Ўтмишни хаёллайман.
Деразамдан кўзим узолмайман,
Баҳоримни пойлайман.
Ҳаёт, гўзалсан ҳам зулмат,
Бепоён ҳам озод.
Эй, бугун дил андуҳи –
Бергин нажот.
Ҳаёт, гўзалсан ҳам зулмат,
Бепоён ҳам озод.
Эй, бугун дил андуҳи –
Бергин нажот.
Ҳаёт, гўзалсан ҳам зулмат,
Бепоён ҳам озод.
Эй, бугун дил андуҳи –
Бергин нажот.
Ҳаёт, гўзалсан ҳам зулмат,
Бепоён ҳам озод.
Эй, бугун дил андуҳи –
Бергин нажот.