Сен томон
Ёлғонлар ёмғирида қолиб кетган
Гулларга ўхшардик биз иккимиз.
Тўкилган хазонларга айланиб,
Ҳижронларда яшардик биз иккимиз.
Энди музлаган боғларни тарк этар бўлдим,
Қуш бўлиб парвоз этади сен томон қалбим.
Сен томон учар қалбим қанот ёзиб,
Соғинчларинг сезиб, сен томон учар.
Сен томон учар қалбим қанот ёзиб,
Соғинчларинг сезиб, сен томон учар.
Биз ҳеч қачон етмаган,
Ҳатто орзу қилмаган жойларда энди севгимиз.
Балки шундан зор бўлиб,
Кўнгилга озор бўлиб, ўтарди кунларимиз.
Энди музлаган боғларни тарк этар бўлдим,
Қуш бўлиб парвоз этади сен томон қалбим.
Сен томон учар қалбим қанот ёзиб,
Соғинчларинг сезиб, сен томон учар.
Сен томон учар қалбим қанот ёзиб,
Соғинчларинг сезиб, сен томон учар.
Сен томон учади.
Сен томон учар қалбим қанот ёзиб,
Соғинчларинг сезиб, сен томон учар.
Сен томон учар…