Минг шукур
Аламли, орзулар мендан кетади озорли,
Кунларим сенсиз ўтади ёмғирли.
Қайғулар бағрим эзиб,
Кетишинг сезиб-сезиб яшадим.
Сарсонман, барглари бевақт тўкилган хазонман,
Қўл чўзиб, етолмаган саргардонман.
Дардларим ичга ютиб,
Қайтишинг кутиб-кутиб яшадим.
Минг шукур айтай такрор,
Умрим этдинг бахтиёр,
Сени бир зумга ёнимда ҳис этсам.
Минг шукур айтай такрор,
Ёнимда даво минг бор,
Боримни бериб, умримни бахш этсам.
Сенсизлик, соғинчим мени қийнайди ёлғизлик,
Кун сайин мени синайди чексизлик.
Дуога қўлим очиб,
Дийдоринг кутиб-кутиб яшадим.
Минг шукур айтай такрор,
Умрим этдинг бахтиёр,
Сени бир зумга ёнимда ҳис этсам.
Минг шукур айтай такрор,
Ёнимда даво минг бор,
Боримни бериб, умримни бахш этсам.
Минг шукур айтай такрор,
Умрим этдинг бахтиёр,
Сени бир зумга ёнимда ҳис этсам.
Минг шукур айтай такрор,
Ёнимда даво минг бор,
Боримни бериб, умримни бахш этсам.
Минг шукур...