Олислардан
Сени менга беришмади,
Бахтли бўлсин дейишмади,
Эшигингни қаттиқ ёпиб,
Яна келгин дейишмади.
Ерга қараб қайтдим уйга,
Орзуларим ёниб кулга
Айланганин тушуниб етиб,
Дардларимни солдим куйга.
Олислардан қараб туради,
Қўлларини чўзиб туради,
Лекин афсус боролмайман,
Йўлларимда тўсиқ туради.
Олислардан қараб туради,
Қўлларини чўзиб туради,
Лекин афсус боролмайман,
Йўлларимда тўсиқ туради.
Тўйингга ҳам оз қолибди,
Оқ ўралиб, нон синибди.
Синган – нонмас, мани қалбим,
Нега ёрим тортиб олишди?
Кўзларида тўла ёшлар,
Йиғлатманглар, бағри тошлар!
Асранг мендайин гулимни,
Кулиб турсин кўз-у қошлар.
Олислардан қараб туради,
Қўлларини чўзиб туради,
Лекин афсус боролмайман,
Йўлларимда тўсиқ туради.
Олислардан қараб туради,
Қўлларини чўзиб туради,
Лекин афсус боролмайман,
Йўлларимда тўсиқ туради.