Қандай айт
Унутганим йўқ ҳали, ёдимдасан,
Тилимда йўқсан-у, лек дилимдасан.
Сен адаштирма мани, мен сен эмасман,
Сендайин осон кеча олмасман.
Майли соғинма мани, соғиниб кетдим,
Тишимни тишимга қўйиб, индамай кетдим.
Ахир биринчим эдинг, қийин бўларкан…
Куйларимда йўқсан, анча бўлди,
Санга бўлган изҳорларим тугаб бўлди.
Сани хоҳладим қайтишинг ортга,
Афсус баттар қилдим бориб ёнингга.
Ярадорман кўкдаги қушдай,
Қуламоқдаман ишқилиб ёмон тушмай.
Сендан ёрдам қўйдим кутмай,
Мани тушунардинг аҳволинг бўлганида мендай.
Лекин санда ҳаммаси бошқача,
Юрагингга сиғади кимсалар қанча.
Яна қанчасига кўнгил берасан,
Охири барибир ажралиб кетасан.
Мени эса ҳамон кўнглим сенда,
Севгимизни бир ўзим асраб юрибман-да.
Кераги йўқ ортингга қайтма,
Фақат қандайин айт? Индамай турма!
Қандай айт,
Кулиб-яйраб юрибсан, менга ҳам ўргат,
Мен сени деб ёниб-куйиб юрган пайт.
Индамай турма, ахир бир сўз айт.
Қандай айт,
Кулиб-яйраб юрибсан, менга ҳам ўргат,
Мен сени деб ёниб-куйиб юрган пайт.
Индамай турма, ахир бир сўз айт.
Кўзларингнинг аксида мен бўлай бутун умр дердинг,
Кўзларимнинг аксида сен кетган йўл қолиб кетди.
Кўзларингнинг аксида мен бўлай бутун умр дердинг,
Кўзларимнинг аксида сен кетган йўл қолиб кетди.
Унутганим йўқ ҳали, қалбимдасан,
Балким қалбимда эмас, дардимдасан.
Сен алиштирдинг мени айтгин кимларга?
Мен алиша олмадим сани бутун дунёга.
Чунки санда ҳаммаси бошқача,
Кечаларинг ўтади ўзгача.
Бу юришингда қайгача ҳам борасан,
Охири барибир ёлғиз қоласан.
Менинг эса ҳамон кўнглим сенда,
Севгимизни бир ўзим асраб юрибман-да.
Кераги йўқ, ортингга қайтма,
Фақат қандайин айт? Индамай турма!
Қандай айт,
Кулиб-яйраб юрибсан, менга ҳам ўргат,
Мен сени деб ёниб-куйиб юрган пайт.
Индамай турма, ахир бир сўз айт.
Қандай айт,
Кулиб-яйраб юрибсан, менга ҳам ўргат,
Мен сени деб ёниб-куйиб юрган пайт.
Индамай турма, ахир бир сўз айт.
Бир сўз айт…