Осмон
Осмон, охири йўқ юлдузлар,
Шу юлдузларга қараб сени излайман.
Булутлар, ёпманглар кўкларни,
Уни юлдузлардан сўраб, тунлар йиғлайман.
Вақт – даво дерлар ҳар бир дардга,
Нега даво бўла олмаяпти унда менга?
Менга вақт ўтиши эмас, менга у керак,
У кетган кундан бери вақт ҳам тўхтаб қолгандай.
Ёмғир бунча ёғмасанг айт, кун бўйи?
Гулим сўлиб бўлди, унмайди энди.
Уни сен ҳам, мен ҳам энди қайтаролмаймиз,
Фақат бир четда эслаб йиғлаймиз.
Қара, ҳўл бўлиб ётар хазонлар,
Шу хазонлар тагида мани гулим ётар.
Кеча ям-яшил эди барглари,
Бугун сап-сариқдир ранглари.
Қуёш нур сочар эди исиб турган танамга,
Ундан кўра сочмасмиди музлаб ётган қалбига.
Ҳаётимга қўшиб бахтли лавҳалар,
Шу кунгача кўрар эдик қанча ширин лаҳзалар.
Денгиз, уни бағрингга оборолмадим,
Сани кўриш орзуси эди, кўрсатолмадим.
Энди ҳеч қачон кечиролмайман ўзимни,
Биттагина орзусин амалга оширолмадим.
Ярим ой, ярим бўлди кўнглим мени,
Сен эртага тўласан, тўлмас бўлдим энди.
Сендайин нур таралиб турар эди юзларидан,
Соғиниб кетдим тутиб юришим қўлларидан.
Ёмғир бунча ёғмасанг айт, кун бўйи?
Гулим сўлиб бўлди, унмайди энди.
Уни сен ҳам, мен ҳам энди қайтаролмаймиз,
Фақат бир четда эслаб йиғлаймиз.
Қара, ҳўл бўлиб ётар хазонлар,
Шу хазонлар тагида мани гулим ётар.
Кеча ям-яшил эди барглари,
Бугун сап-сариқдир ранглари.
Ёмғир бунча ёғмасанг айт, кун бўйи?
Гулим сўлиб бўлди, унмайди энди.
Уни сен ҳам, мен ҳам энди қайтаролмаймиз,
Фақат бир четда эслаб йиғлаймиз.
Қара, ҳўл бўлиб ётар хазонлар,
Шу хазонлар тагида мани гулим ётар.
Кеча ям-яшил эди барглари,
Бугун сап-сариқдир ранглари.