Қўғирчоқ
Минг, миллион қизлар ичида танладим сени,
Сен менинг энг нафис гулимсан энди.
Қоп-қора, қора кўзларингни,
Топ-тоза, тоза соф меҳрингни,
Бер менга ишониб қўлларингни.
Юр, олиб кетаман,
Дунёдаги энг бахтли қиз этаман,
Юрагимдасан.
Бер бармоғингга узук тақайин,
Бор меҳрингни мендан аямагин.
Бўл ёнимда, йироқлаб кетмагин,
Ҳаётимсан.
Қўлларида кўзмунчоқ,
Бамисоли қўғирчоқ,
Қилмайман овунчоқ,
“Хўп” де, бўламиз бахтли.
Юрагимда бўласан,
Бутун умр, кўрасан.
Санга қўшиқ айтиб берсам,
Манга ўйнаб берасан.
Юлдузларга қараб,
Сўрагандим ёнимда бўлишинг истаб
Уйғонганимда ётсанг манга қараб.
Ширин-ширин орзуларимга
Эришай сен билан бирга,
Ёрим бўл, “хўп” де менга,
Олиб кетай.
Бўл ёнимда, қалбимда,
Яхши-ёмон кунимда ёнимда бўлсанг,
Армон дегани қолмас эди,
Юрак ўт бўлиб ёнмас эди,
Баҳорлар яна қайтар эди ҳаётимга.
Қўлларида кўзмунчоқ,
Бамисоли қўғирчоқ,
Қилмайман овунчоқ,
“Хўп” де, бўламиз бахтли.
Юрагимда бўласан,
Бутун умр, кўрасан.
Санга қўшиқ айтиб берсам,
Манга ўйнаб берасан.