Ундай алдама
Сўнгги бор тўйиб олай васлингга,
Ортиқ келмайман ёнингга,
Қилдим қарор, бердим сўз ўзимга,
Биламан, тегиб кетганман жонингга,
Боравериб ёнингга,
Қийналиб кетдим ўзим ҳам, ишон менга.
Охир у барибир кетди, кетди,
Ўз ёрим излаб кетдим, кетдим.
Топармиканман сендай гўзал ёр?
Фақат у бўлсин менга вафодор.
Ёки у ҳам бирдай сендай,
Юрагимни нимталаб ханжардай.
Жоним берар эдим агарда,
Севганида сендай алдамай.
Ундай алдама-алдама,
Ундай алдама-алдама,
Ундай алдама-алдама,
Алдама-алдама, алдама-алдама,
Ҳеч қачон!
Ундай алдама-алдама, (сан ундай)
Ундай алдама-алдама, (сан ундай)
Ундай алдама-алдама, (сан ундай)
Алдама-алдама, алдама-алдама,
Ҳеч қачон!
Кетмоқдаман секин ташлаб қадам,
Айирмоқдаман сани ундан танам.
Қараб-қараб қўярман ортимга,
Қараб қўярми деб, ўйлаб у ҳам.
Орзу-умидларим бари ортда қолди,
Юрагимда нимадир ўчиб қолди.
Санга бўлган туйғуларимми бу ё нима?
Бошим бориб урилгани бўлди қирра.
Тўхтаб ортимга қарадим,
Учқуним сўниб бўлибди буткул.
Ўша ерларда қолиб кетди бахтим,
Қолиб кетди ғайратим.
Ой ҳам кўринмайди шу тун,
Йўлларимда ёритгувчи йўқ.
Кимдир сани севса, бир кун
Уни алдама мендай ҳеч қачон!
Ундай алдама-алдама,
Ундай алдама-алдама,
Ундай алдама-алдама,
Алдама-алдама, алдама-алдама,
Ҳеч қачон!
Ундай алдама-алдама, (сан ундай)
Ундай алдама-алдама, (сан ундай)
Ундай алдама-алдама, (сан ундай)
Алдама-алдама, алдама-алдама,
Ҳеч қачон!