Хуморим
Сен бўлсанг, сен билан бахтлиман,
Агарда бўлмасанг, унда ман нетарман?
Қоронғу тун бўлсанг, унда тунинг бўлай,
Агарда кун бўлсанг, унда сувинг бўлай.
Тўлдирай севгимга, қалбингни меҳримга,
Энг гўзал онларни ҳадя этай мен сенга.
Тўлдирай меҳримга, қалбингни севгимга,
Энг гўзал онларни ҳадя этай мен сенга.
Кўзлари хуморим, кел ёнимга, келақол,
Юзлари оппоғим, келиб бир умрга қол.
Гулларга безадим сен келар йўлларингни,
Шу кунни қанчалар кутганман, ахир шу кунни.
Агар сен ой бўлсанг, ундаги доғ бўлай,
Агарда тоғ бўлсанг, устида қор бўлай.
Агар Ширин бўлсанг, мен Фарҳодинг бўлай,
Ёрим бўл, сени бахтли этай.
Тўлдирай гулларга, гавҳар-у, дурларга,
Бир умр бирга бўлиб, яшна тўлиб нурларга.
Тўлдирай гулларга, гавҳар-у, дурларга,
Бир умр бахтли бўлиб, яшна тўлиб нурларга.
Кўзлари хуморим, кел ёнимга, келақол,
Юзлари оппоғим, келиб бир умрга қол.
Гулларга безадим сен келар йўлларингни,
Шу кунни қанчалар кутганман, ахир шу кунни.
Кўзлари хуморим, кел ёнимга, келақол,
Юзлари оппоғим, келиб бир умрга қол.
Гулларга безадим сен келар йўлларингни,
Шу кунни қанчалар кутганман, ахир шу кунни.