Янги йил
Яна қолди оз, келади янги йил,
Яна қолди бироз, келсин омадли йил.
Ҳамма-ҳаммага тилар “Уммон” соғлик,
Ҳеч кимни ҳеч қачон қийнамасин оғриқ.
Шимол буғуларида 1000га қўйиб келар,
Соқоллари оппоқ бобо – Қорбобо, фақат совғалари йўқ.
Яна ўзимизнинг пулларимизга сотиб оламиз совғалар,
Яқинлар, азизлар учун, хурсанд бўлсин деб улар.
Арча-арча, жон арча, япроқлари нинача,
Атрофингда айланиб, қўшиқ айтамиз барча.
Арча-арча, жон арча, япроқлари нинача,
Атрофингда айланиб, қўшиқ айтамиз барча.
Ота-онамизга тилаб узоқ умр,
Ҳар йили бирга кутайлик янги йил.
Янги йил билан бирга келсин омад,
Шу йили бирдан бўлиб кетай бадавлат.
Бўлиб кетай бадавлат…
Бўлиб кетай бадавлат…
Бўлиб кетай бадавлат…
Бўлиб кетай бадавлат…
Эй Қорбобо, борми совғалар бизга ҳам, бобо?
Йўқ? Нега йўқ? Беринг битта дона арчам учун ўйинчоқ.
Ҳамма-ҳамманинг кайфияти зўр, дастурхонимиз мўлу-кўл,
Ҳаммага байрам бўлсин муборак, энди қорбобони чақириш керак.
Қорбобо… Қорбобо… Қорбобо… Қорбобо…
Салом-салом болажонлар, ака-ука, опа-сингил, жонажонлар,
Кўришганимиздан хурсандман, сизларга совғалар олиб келганман.
Арча-арча, жон арча, япроқлари нинача,
Атрофингда айланиб, қўшиқ айтамиз барча.
Арча-арча, жон арча, япроқлари нинача,
Атрофингда айланиб, қўшиқ айтамиз барча.
Арча-арча, жон арча, япроқлари нинача,
Атрофингда айланиб, қўшиқ айтамиз барча.
Арча-арча, жон арча, япроқлари нинача,
Атрофингда айланиб, қўшиқ айтамиз барча.
Қорбобо… Қорбобо…