Мажнунтол
Сув бўйида мажнунтол, соч ёзган сулув мисол,
Туширганму узугин, термулиб сурар хаёл.
Туширганму узугин, термулиб сурар хаёл.
Ўлтирдим соясида, бағрида поясида,
Ўлтирдим соясида, бағрида поясида,
Ишқ дафтарин ўқидим, сувнинг ҳикоясида.
Сув бўйида мажнунтол, соч ёзган сулув мисол,
Туширганму узугин, термулиб сурар хаёл.
Соғинтирса юрагим, висол бўлди тилагим,
Соғинтирса юрагим, висол бўлди тилагим,
Қачон келар ёнимга-ей дилгинамни керагим.
Қачон келар ёнимга-ей дилгинамни керагим.
Интизорлигим билса, унга зорлигим билса,
Мажнунтолдек кутишга ман безорлигим билса.
Ҳеч кетмасман йироққа, чидолмасман фироққа,
Мажнунтолдек кутарман-эй, келмагунча биз ёққа.
Мажнунтолдек кутарман-эй, келмагунча биз ёққа.
Сув бўйида мажнунтол, соч ёзган сулув мисол,
Туширганму узугин, термулиб сурар хаёл.
Туширганму узугин, термулиб сурар хаёл.
Термулиб сурар хаёл…
Термулиб сурар хаёл…