Насибам
Кўришлар сони:
Шрифт18px
Қайда экан мани Насибам,
Осмондаму, ердаму, қайда?
Қайда экан мани Насибам,
Осмондаму, ердаму, қайда?
Топарманми дунё айлансам
Ё пинҳонми номаълум жойда?
Топарманми дунё айлансам
Ё пинҳонми номаълум жойда?
Қайда экан мани Насибам,
Денгиздаму ёки дарёда?
Қайда экан мани Насибам,
Денгиздаму ёки дарёда?
Топарманму яйлов айлансам
Ё тоғ қизи – гўзал барнода?
Топарманму яйлов айлансам
Ё тоғ қизи – гўзал барнода?
Қайда экан мани Насибам,
Ер қаърига қулоқ тутайму?
Қўлга олиб қоғоз ва қалам,
Насибамга достон битайму?
Қайда экан мани Насибам,
Денгиздаму ёки дарёда?
Қайда экан мани Насибам,
Денгиздаму ёки дарёда?
Топарманму яйлов айлансам
Ё тоғ қизи – гўзал барнода?
У юртимнинг тақдири билан
Менинг умрим қўшилган жойда.
У юртимнинг тақдири билан
Менинг умрим қўшилган жойда.