Ошиқ бўлинг
Кўришлар сони:
Шрифт18px
Ҳол сўраб келманг ёнимга, аввало ошиқ бўлинг,
Ёқманг ўт жону танимга, аввало ошиқ бўлинг.
Ошиқ бўлинг, ошиқ бўлинг, ошиқ бўлинг.
Ишқсиз одамга дардим сўйласам не фойдадур,
Дардими билмоқчилар, кимгадур ошиқ бўлинг.
Ошиқ бўлинг, ошиқ бўлинг, ошиқ бўлинг.
Ишқсиз бедардларни кўргали йўқ тоқатим,
Ёқмаса, маъзур тутинг бу ҳолатим, ошиқ бўлинг.
Дардсизлик дардидан сақла мани тақдир, ёр,
Умр ўтиб қартаймайин, топиб нигор, ошиқ бўлинг.
Умр ўтиб қартаймайин, топиб нигор, ошиқ бўлинг.
Гар эшик очса кулиб сизларга ҳам ишқ мактаби,
Бош қўйиб остонасига, мен каби ошиқ бўлинг.
Ошиқ бўлинг, ошиқ бўлинг, ошиқ бўлинг.
Ошиқ бўлинг, ошиқ бўлинг...