Фиғонким
Кўришлар сони:
Шрифт18px
Фиғонким гардиши даврон айирди ўз диёримдан,
Ғамим кўп, эй кўнгул сан бехабарсан, оҳу-зоримдан.
Бу борим ишқ водийси, бабарбоддур бу заққум,
Биёбонларда Мажнун тўтиё излаб ғуборимдан.
Биёбонларда Мажнун тўтиё излаб ғуборимдан.
Қизил қондур сиришким заъфарондур чеҳраи ҳолим,
Қизил қондур сиришким заъфарондур чеҳраи ҳолим,
Мени ким кўрса, тарк этмас хазон бирла баҳоримдан.
Муҳаббат дардида ўлсам, ўтиб умрим адо бўлғай,
Муҳаббат дардида ўлсам, ўтиб умрим адо бўлғай,
Қамишлар ўрнига меҳригиё унгай мозоримдан.
Қамишлар ўрнига меҳригиё унгай мозоримдан.
Адашган кимсадек Фурқат, қаён боргум билолмасман,
Қачон бўлғайким топғайман хабар ёр ўз диёримдан.
Қачон бўлғайким топғайман хабар ёр ўз диёримдан.
Қачон бўлғайким топғайман хабар ёр ўз диёримдан…