Гар каклик олдирса
Гар каклик олдирса жўжа боласин,
Гар каклик олдирса жўжа боласин,
Сайрай-сайрай изламасдан бўларму?
Гар булбул йўқотса гулу лоласин,
Гар булбул йўқотса гулу лоласин,
Ҳасратинда бўзламасдан бўларму?
Тўка-тўка кўз ёшининг булоғин,
Ҳар ким излар йўқотса гар бир ёшин,
Тўка-тўка кўз ёшининг булоғин,
Ҳар ким излар йўқотса гар бир ёшин,
Оқ жайрон олдирса қўлдан улоғин,
Оқ жайрон олдирса қўлдан улоғин,
Маърай-маърай изламасдан бўларму?
Оқ жайрон олдирса қўлдан улоғин,
Маърай-маърай изламасдан бўларму?
Айролиққа одам ўғли найласин,
Ким қолар кўрмайин ажал ҳийласин?
Айролиққа одам ўғли найласин,
Ким қолар кўрмайин ажал ҳийласин?
Махтумқули, ҳайвонлар билса боласин,
Махтумқули, ҳайвонлар билса боласин,
Инсон бағрин тузламасдан бўларму?
Махтумқули, ҳайвонлар билса жигарин,
Инсон бағрин тузламасдан бўларму?
Инсон бағрин тузламасдан бўларму?