Шаршара
Кўришлар сони:
Шрифт18px
Соч эмас бу шарашара, бу шаршара,
Шаршарангда қўшилишиб оқайин-эй, оқайин.
Шаршарангда оққанларга бир қараб-а, бир қараб,
Баҳор бўлиб бошингдан гул сочайин-эй, сочайин.
Соч эмас бу шарашара, бу шаршара, эй шаршара.
Шу сочлардан дор ясалса майлига, майлига,
Ошиқларни бир-бир осса майлига-ё, майлига.
Мен яралдим шундай озор бор учун-эй, ёр учун,
Ошиғингни оса олгин дор учун-эй, ёр учун.
Соч эмас бу шарашара, бу шаршара, эй шаршара,
Шаршарангда қўшилишиб оқайин-эй, оқайин.
Шаршарангда оққанларга бир қараб-а, бир қараб,
Баҳор бўлиб бошингдан гул сочайин-эй, сочайин.
Соч эмас бу шарашара, бу шаршара, эй шаршара.