Етолмай қоматим
Етолмай қоматим ёр, неча ойким ҳилолингга,
Қаро кўз мардуми йиғлаб, тикилмоқ бирла холингга.
Қачон ул тотли кун келгай, етарман лаҳза болингга,
Қачон бўлғай мушарраф, бўлғамен жоно жамолингга,
Қутулғаймен фироқингдан, етишгайман висолингга.
Қутулғаймен фироқингдан, етишгайман висолингга.
Қаро бўлди не тонгким рўзғорим ул қаро кўздан,
Қаро ўқ отди киприклар, кўнгулда ёра ул кўздан.
Ўзим собитман, ишқида сайёра, ул қаро кўздан,
Кўз очқил боққаликим бўлмишман бечора ул кўздан,
Лаб очғил сўрғаликим, ташна бўлмишман зилолингга.
Лаб очғил сўрғаликим, ташна бўлмишман зилолингга.
Саломим еткур, эй хуршид, нигорим кўйидан ўтсанг,
Саломим еткур, эй хуршид, нигорим кўйидан ўтсанг,
Бўл огоҳким, ажаб эрмас ани кўргач куйиб кетсанг,
Бўл огоҳким, ани кўргач, юзин кўргач куйиб кетсанг.
Асири банди зулфингман, демам Эркин озодким,
Куйибман доғу жонингдан, эмасман тарки бедодинг.
Мани банд эт, манга жабр эт, ҳаётим майли барбод эт,
Умидим борки Бобурдан, етишғайман висолингга.
Умидим борки Бобурдан, етишғайман висолингга.